Хитой АҚШга хавф туғдирадиган атом сув ости кемасини намойиш қилди
Олам
−
30 Сентябрь 2022
15957Хитой Халқ озодлик армияси (ХОА) Ҳарбий-денгиз кучлари кеча, 29 сентябрь куни биринчи марта қитъалараро баллистик ракеталарни ташишга қодир бўлган 094А лойиҳасининг энг илғор стратегик ядровий сув ости кемасининг видеотасвирини намойиш этди. Бу ҳақда “South China Morning Post” нашри хабар берди.
Сув ости кемаси 2021 йил 23 апрелда эксплуатацияга топширилган, бу ХОА Ҳарбий-денгиз кучлари ташкил этилганининг 72 йиллигини нишонлашга тўғри келди. У 10 000 км дан ортиқ парвоз масофасига эга бўлган энг янги JL-3 қаттиқ ёқилғили қитъалараро ракеталарини ташишга қодир, бу эса Қўшма Штатлардаги нишонларни уриш учун етарли.
Шу билан бирга, Хитой 093 лойиҳасининг кўп мақсадли ядро сув ости кемасининг сўнгги версиясини намойиш этди. Иккала сув ости кемаси ҳам 16 октябрда очилиши керак бўлган Хитой Коммунистик партиясининг муҳим 20-Қурултойи олдидан Хитой марказий телевидениесида “Ляонин” авиаташувчиси экипажининг тайёргарлиги ҳақидаги репортажда кўрсатилди. Видеода 094А сув ости кемаси капитани Чжан Сяопэн ҳам кўриниш берган, деб ёзади газета.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь