Хитой АҚШ товарларига қўшимча тарифларни тўхтатади
Олам
−
05 Ноябрь 2025 2192 1 дақиқа
Жорий йилнинг 10 ноябридан бошлаб Хитой АҚШ товарларига қўшимча 24 фоизлик божни бир йилга тўхтатади. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Молия вазирлиги хабар берди.
Америка товарларига қўшимча 10% бож ўз кучида қолади. Ҳужжатда таъкидланишича, бу Хитой ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларнинг соғлом ва барқарор ривожланишига ҳисса қўшади ҳамда икки мамлакат халқлари учун манфаатли бўлади.
Қайд этиш жоиз, жорий йилнинг 30 октябрь куни Си Цзиньпин ва Дональд Трамп Жанубий Кореяда музокара ўтказганди. Америка етакчиси учрашувга 10 баллдан 12 балл берган. Учрашувдан сўнг, у баъзи тарифларни пасайтирган, янги савдо битимини ва Украина инқирозини Хитой билан биргаликда ҳал қилиш бўйича келишувни эълон қилган. Хитой Раиси ҳам мамнун бўлган ва Трамп билан ҳар икки давлат фаровонлиги учун ҳамкорликни давом эттириш ниятини билдирган.
Дональд Трамп Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан музокаралардан сўнг бож ставкаларини 10 фоизгача тушираётганини маълум қилганди. АҚШ раҳбарининг сўзларига кўра, Си Цзиньпин “яқинлашаётган ўлимни тўхтатиш учун барча чораларни кўради”, деб ишонмоқда. У бу орқали Хитойдан АҚШга фентанил экспорти билан боғлиқ муаммони назарда тутган.
Моҳичеҳра Қадамова
Live
Барчаси