Хитой АҚШ билан урушга тайёрланмоқда – “The Telegraph”
Олам
−
21 Сентябрь 2023
12025Америка разведкаси маълумотларига кўра, Хитой Қўшма Штатлар билан урушга фаол тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда АҚШнинг аввалги президенти Дональд Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон “The Telegraph” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.
У АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари котиби Френк Кендаллнинг Хитой таҳдиди ҳақида сўзлаган сўнгги баёнотига эътибор қаратган.
“Разведка маълумотларида балки бироз аниқлик етишмас. Уларнинг асл нияти нима эканлигини айта олмайман. Лекин Хитой урушга, хусусан, АҚШ билан урушга тайёрланаётгани рост”, дейди Кендалл.
Болтоннинг сўзларига кўра, Кендаллнинг нутқи Пекин глобал Ғарбга таҳдид солаётган Американинг икки партиявий консенсусини тўғри акс эттиради.
“Бу таҳдид ҳарбий ишлар билан чекланиб қолмайди, балки сиёсат ва иқтисодга ҳам тааллуқлидир. Охирги ўн йил ичида биз бу таҳдидни турли кўринишда тан олдик. Кўп ҳолларда биз ҳужум кўламини етарлича баҳоламадик”, дейди Болтон.
Оқ уй собиқ маслаҳатчисини хавотирга солаётган таҳдидлар қаторида Европанинг Хитой бозорига қарамлигининг кучайиши ҳам бор. Болтоннинг сўзларига кўра, бундай қарамлик Россия нефть ва газига нисбатан ҳам каттароқ бўлиши мумкин.
“Ҳақиқат шундаки, Хитой ўнлаб йиллар давомида Ғарбга қарши иқтисодий уруш олиб бормоқда: интеллектуал мулкни ўғирлаш, Ғарбнинг очиқлигидан фойдаланган ҳолда муҳим ички бозорларини хорижий рақобатдан ажратиб қўйиш, шулар жумласидандир”, дейди Болтон.
Трампнинг собиқ маслаҳатчиси вазиятдан чиқиш йўли Хитойга нисбатан “эркин жамиятлар” ҳаракатларининг умумий стратегиясини яратиш, деб ҳисоблайди. Шу билан бирга, у Хитой билан ҳамкорлик тарафдори бўлган сиёсатчилар ва тадбиркорларни танқид қилади.
LiveБарчаси