Херсонда ҳудудий мудофаани шакллантириш бошланди
Олам
−
24 Октябрь 2022
8828Херсонда ҳудудий мудофаани шакллантириш бошланди, шаҳарда қолган эркаклар унга қўшилишга даъват этиляпти. Бу ҳақда бугун, 24 октябрь куни Херсон вилояти маъмурияти маълум қилди.
“Украина миллатчиларининг ҳаракатлари туфайли хавфсизликка таҳдид кучайганига қарамай, Херсонда қолишни истаган барча эркаклар учун шаҳарнинг ҳудудий мудофаа бўлинмаларига қўшилиш имконияти яратилди”, дейилади вилоят маъмуриятининг Telegram-каналида эълон қилинган матнда.
Херсон вилояти маъмурияти ҳуқуқ-тартибот идоралари шаҳар хавфсизлигини таъминлашда давом этаётганини эслатган.
“Барча хоҳловчилар исталган вақтда Днепрнинг чап қирғоғига бориши мумкин”, дейилади хабарда.
Аввалроқ Украина ҳарбийлари минтақадаги Россияга назоратига ўтган энг йирик шаҳар – Херсонни озод қилишга тайёрланаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Херсон вилоятининг Россия томонидан тайинланган губернатори вазифасини бажарувчи Владимир Сальдо Украина Николаев ва Кривой Рог йўналишларида катта кучларни тўплаётганини таъкидлаганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь