Хебай фаолиятини Қаршида давом эттиради

Спорт

image

Албания терма жамоаси ҳужумчиси Рубин Хебай Қаршининг “Насаф” клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, албаниялик футболчи янги клуби билан бир йилга мўлжалланган шартнома имзолади. 

Маълумот ўрнида, Хебай фаолияти давомида Албания, Украина, Саудия Арабистони ва Тунис чемпионатларида тўп тепган. У 2023 йилги мавсумни “Андижон” таркибида ўтказган ва Суперлигада йилнинг энг яхши футболчиси совринига эга чиққан эди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 22 январь куни “Насаф” Черан трансферини эълон қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Насаф Қарши Албания Рубин Хебай

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг