Хайр-эҳсон қилишда тадбиркорлар мажбурланмаяптими? ССП изоҳ берди

Интервью

Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромов тадбиркорлар хайр-эҳсон қилиши ҳокимликлар томонидан мажбуран қилдирилмаяпти, деб қатъий айтмоқда. Бу ҳақда у палата вакиллари ва журналистлар ўртасида бўлган учрашувда таъкидлаб ўтди. 

Қамариддин Шайхов, QALAMPIR.UZ Бош муҳаррири: Вилоят, туман ҳокимликлари “Саховат ва кўмак” марказига хайр-эҳсон ишларида тадбиркорларни мажбурлаб олиб келишмаяптими? 

Адҳам Икромов, Савдо-саноат палатаси раиси:

“Коронавирус масаласида гапирсак, дунё миқёсида аниқ ташхис ва даволаш, шунингдек, унинг зарарлари қанча эканининг ҳисоб-китоби йўқ. Президентимиз ҳам ҳеч қандай қолипга тушиб қолмасликни айтади. Шу сабабли, вилоят ва туман ҳокимликларига тизим ишлаб берилди. 

Тадбиркорларни жалб этиш масаласига келсак, 100 фоиз айта оламан бундай эмас. Масалан, оммавий ахборот воситалари эркин фаолият олиб боради, тўғрими? Нимага биз ҳокимликларга беряпмизки, бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга боришда қийинчилик бўлмасин. Бир вилоятдан иккинчи вилоятга ўтишда муаммолар бўлаётганди. Ушбу масалада давлатимиз раҳбарига чиқдик. Давлат раҳбари бу масалада Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари Шуҳрат Собировга топшириқ берди. 4 мингта машина таъминлаб берилди. Стикерсиз юриши таъминланди. Эркинлик шу тарзда ҳокимлик иштироки билан таъминланмоқда. Агар хусусий фирмаларга берилса, бир ҳафта кейин етиб бориши мумкин. Барча ишлар санитар қоидаларга риоя этган ҳолда бажарилади, албатта. 

Давлат бу жараёнда ўзининг назорат функциясини олиб иш қилаётгани йўқ. Осонлаштириш мақсадида шу йўлдан фойдаланмоқда. Кўпчиликка тушунмайман. Давлат сал назоратни бўшаштириб юборса ҳам танқид қилади, сал кучайтириб юборса ҳам ёмон қабул қилади".   


Мақола муаллифи

Теглар

Адҳам Икромов

Баҳолаганлар

53

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг