Хавотирли Diamond Princess карантиндан чиқарилди

Олам 3292
image

Американинг Diamond Princess лайнерида дезинфекция ишлари якунланди. Ушбу лайнерда кўплаб одамлар коронавирусга чалинган ва йўловчилар ҳамда экипаж аъзолари ҳалок бўлган эди. Кема бугун, 25 март куни карантинда бўлган Япониянинг Йокогама портини тарк этади. Бу ҳақда “Kyodo” агентлиги хабар бермоқда.

Diamond Princess Жануби-Шарқий Осиё, Хитой ва Япония денгизларини айланиб чиққан эди. Йўловчилардаги коронавирусга чалиниш ҳолати илк бор Гонконг қирғоқларига тушган хитойликда аниқланди. Шундан сўнг, лайнер 4 февраль куни Йокогамада карантинга олинди. Унинг бортида 3700 га яқин йўловчи ва экипаж аъзоси бор эди. 712 нафар йўловчида коронавирус аниқланди, 10 нафар бемор Япония касалхоналарида вафот этди. Айни дамда лайнерда бўлган 10 нафар бемор йўловчи касалхоналарда қолмоқда. 

Инфекция юқтирмаган йўловчилар карантиндан кейин кемани тарк этди, эвакуация 1 мартда якунланди. Шундан сўнг, кема зарарсизлантирилди, унинг муваффақиятли якунланиши бугун, 25 март куни Япониянинг карантин идоралари томонидан тасдиқланди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 142
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×