Карантиндаги “Diamond Princess” кемасида 450 киши коронавирусга чалинди

Олам

image
Хитойдан Марказий Осиёга юк поезди жўнатилди. Унда нималар бор? north_east

Хитойдан Марказий Осиёга юк поезди жўнатилди. Унда нималар бор?

Бортида коронавирус аниқлангач Япониянинг Йокогама портига ипсиз боғланган “Diamond Princess” круиз кемасида вирус билан касалланганлар сони кун сайин ортиб боряпти. Бугун, 17 февраль куни илк Россия фуқаросида коронавирус аниқланди.

“Diamond Princess” жорий йилнинг 5 февралидан икки ҳафталик карантинга тушган. Кемада жами 3,7 минг атрофида одам бор. Уларнинг 450 нафари коронавирусга чалинган. Беморлар сони кун сайин ортиб боряпти.

Картинки по запросу "лайнере Diamond Princess"

Кема бортида 400 га яқин АҚШ ва 24 нафар Россия фуқаролари ҳам бор. Ҳозиргача 44 нафар америкалик коронавирус юқтирган.

Янги коронавирус

Хитойнинг Хубэй провинцияси маркази Ухань шаҳрида ўтган йилнинг декабрь ойи ўрталарида янги вирус пайдо бўлди. Хитой Ҳукумати 31 декабрь куни Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотини мамлакатда эпидемия бошлангани ҳақида огоҳлантирди.

Коронавирус билан касалланганлар ҳозирча Хитойдан ташқари 28 давлат – Япония, Таиланд, Сингапур, Жанубий Корея, Гонконг, Австралия, Тайвань, Макао, Малайзия, АҚШ, Германия, Вьетнам, Франция, Бирлашган Араб Амирликлари, Канада, Филиппин, Буюк Британия, Россия, Италия, Ҳиндистон, Финляндия, Швеция, Шри-Ланка, Камбожа, Непал, Испания, Бельгия ва Мисрда аниқланди.

Бугунгача вирусдан ҳалок бўлганлар 1775 нафарга, у билан касалланганлар 71 334 нафарга етди. ЖССТ янги коронавируснинг дунёга тарқалиши сабабли Жамоат соғлиғи учун халқаро хавотирга молик фавқулодда вазият жорий қилди. Бу инсоният соғлиғи учун жиддий хавф туғилганда эълон қилинадиган расмий мақом ҳисобланади. ЖССТ янги коронавирусга расман ном берди ва у COVID-2019 деб аталди.

Коронавирус бугунгача қурбонлар сони бўйича 2002 йилдаги атипик пневмония (SARS) ва 2012 йилдан бери Яқин Шарқ респиратор синдромини (MERS-CoV) ортда қолдирди. SARS`дан 8096 нафар одам касалланган, шулардан 774 нафари (ўлим даражаси 9,6 фоиз) ҳалок бўлган. MERS-CoV вирусидан 2494 нафар одам касалланиб, уларнинг 858 (ўлим даражаси 34,4 фоиз) нафари қурбон бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

вирус Diamond Princess

Баҳолаганлар

77

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг