“Diamond Princess” круиз кемасида яна 88 киши коронавирусга чалинди
Олам
−
18 Февраль 2020
3655“Diamond Princess” круиз кемасида коронавирус аниқлангани, шу боис Япониянинг Йокогама портига ипсиз боғлангани, 5 февраль куни кемада икки ҳафталик карантин эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.
“Diamond Princess”да коронавирусга чалинганлар сони 542 нафарга етган. Вирус яна 88 кишида аниқланган. Бу ҳақда Япония соғлиқни сақлаш, меҳнат ва фаровонлик вазирлиги бугун, 18 февраль куни маълум қилди.
Таъкидланишича, касалланганларнинг 65 нафарида ҳозирда иситма ёки йўтал каби аломатлар кўзга ташланмаган.
Кеча, 17 февраль куни кема бортида бўлган Россия фуқароси ҳам ушбу вирусни юқтириб олгани ва бу Россия билан боғлиқ илк ҳолат экани хабар қилинган эди.
“Diamond Princess” круиз кемаси жорий йилнинг 20 январь куни Йокогамадан йўлга чиқиб, 3 февраль куни қайтиб келди. Йўловчилар орасида коронавирусни юқтириб олган Хитой фуқароси ҳам бўлган. У 25 январь куни Гонконгда тушиб қолган.
Кемада жами 3,7 минг атрофида одам бор эди.
Айни вақтда коронавирусни юқтирганлар 73,424 нафарни, ўлим ҳолатлари 1874 тани, тузалганлар сони эса 13044 кишини ташкил этмоқда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15