Diamond Princess’нинг тўртинчи йўловчиси коронавирусдан вафот этди

Олам

image

Японияда Diamond Princess круизининг тўртинчи йўловчиси вафот этди. Бу ҳақида мамлакат жамоатчилик телевидениеси хабар бермоқда. 

Маълум бўлишича, оламдан ўтган шахснинг ёши 80 да бўлиб, у шифохонада кўз юмган.

Маълум қилинишича, круизда жами бўлиб 691 киши коронавирус юқтириб олган. 

Diamond Princess лайнери гонконглик йўловчида коронавирус аниқланганидан сўнг, 5 февраль куни карантинга олинган эди. Бортда жами 3 700 нафар йўловчи бўлган. Икки ҳафта ичида 600 йўловчида вирус борлиги аниқланган. Касалликларни назорат қилиш ва профилактика марказининг таъкидлашича, баъзи беморларда касаллик белгилари йўқ, бошқаларида эса кичик аломатлар мавжуд.  
 


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус Diamond Princess

Баҳолаганлар

87

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг