Хавига Фелиш керак эмас

Спорт

image

Трансфер ҳуқуқлари Мадриднинг “Атлетико” клубига тегишли бўлган “Барселона” ҳужумчиси Жоау Фелиш Хавининг келгуси режаларига киритилмаган. Бу ҳақда “El Chiringuito” хабар берди.

Манбага кўра, жамоа бош мураббийи клуб раҳбариятига португалиялик ҳужумчидан кўра Ферран Торресни афзал кўришини маълум қилган. Хавининг фикрича, унинг шартномасини сотиб олиш учун катта маблағ сарфлашнинг ҳожати йўқ.

Хусусан, Хави мавсумни муваффақиятли бошлаган, аммо шундан кейин қаторасига 10 дан ортиқ ўйинда гол урмаган Фелишнинг стабил ўйин кўрсатмаслигидан норози.

Фелиш “Барселона” сафида умумий 22 та ўйинда 6 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилган. Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида 24 ёшли ҳужумчи “Челси”да ижара асосида тўп тепди.


Мақола муаллифи

Теглар

Атлетико Хави Жоау Фелиш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made