Хави яна бир мавсум “Барселона”да қолиши мумкин
Спорт
−
22 Апрель
1886“Барселона” бош мураббийи Хави Каталония клубида 2025 йилгача қолишга тайёр. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” хабар берди.
Манбага кўра, яқин вақт ичида мутахассис клуб президенти Жоан Лапорта ва “кўк-анорранглилар”нинг спорт директори Деку билан учрашиб, ҳамкорликни давом эттириш масаласини муҳокама қилади.
Қайд этиш жоиз, январь ойи охирида Хави жорий мавсум охирида “Барселона”ни тарк этишини эълон қилган эди.
Шу билан бирга, мутахассиснинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Хавининг ўзи ҳам бирдан-бир тўғри қарор қабул қилганини ва уни ўзгартирмоқчи эмаслигини бир неча бор таъкидлаган. Испаниялик мураббий 2021 йилдан буён Каталония клубини бошқариб келмоқда.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь