Хави яқин соатларда “Барселона” мураббийи бўлади – ОАВ

Спорт

image

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳозирги кунда Қатарнинг “Ал-Садд” жамоасида ишлаётган испаниялик мураббий Хави Эрнандес билан шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда “Radiomarca Barcelona” нашри хабар берди.

Манбага кўра, 41 ёшли мутахассиснинг бош мураббийлик лавозимига тайинланиши яқин соатларда эълон қилинади. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, томонлар 3 йиллик шартнома имзолайди.

Маълумот учун, Хави Эрнандес “Барселона” тарбияланучиси ҳисобланади. У 1997 йилдан 2015 йилгача жамоа шарафини ҳимоя қилган. Шундан сўнг у бир неча мавсум давомида “Ал-Садд”да ўйнаган бўлса, кейинчалик эса Қатар клуби бошқарувини қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” қониқарсиз натижалардан сўнг 28 октябрь куни голландиялик мутахассис Рональд Куманни ишдан бўшатган эди.

Жамшидбек Маҳмудов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Barcelona Xavi

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг