Хави ўзининг сўнгги ўйинида мағлуб бўлди
Спорт
−
21 Май 2019
3686Хабарингиз бор, кеча Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи сўнгги тур ўйинларига старт берилди. Мусобақанинг 6-турида Эроннинг “Персеполис” клуби ўз уйида Қатарнинг “Ал-Садд” жамоасини қабул қилди.
Ўйин аҳамияти жиҳатидан ҳеч нарсани белгилаб бермасада, мухлислар қизиқарли ўйин гувоҳига айланишди. Баҳс якунида эса қатарликлар 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Мазкур ўйин қатарликлар сардори Хави учун охиргиси бўлгани ҳақида хабар бериб ўтгандик. Аммо испан футболчиси ўзининг сўнгги ўйинида мағлуб ҳолда майдонни тарк этди.
“Персеполис” – “Ал-Садд” (Қатар) 2:0 (1:0, 1:0).
Теҳрон шаҳри, “Озоди” стадиони.
Голлар: 16 – М.Тораби 1:0, 67 – А.Алипур 2:0.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь