Хави ўз антирекордини янгилади

Спорт

image

Хави Европа Чемпионлар лигаси (ЕЧЛ) гуруҳларидаги мағлубиятлар сони бўйича “Барселона”нинг антирекордини такрорлади.

Каталонияликлар 8 ноябрга ўтар кечаси ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 4-турида Украинанинг “Шахтёр” клубига имкониятни бой берди (0:1).

Испаниялик мутахассис қўли остида бунгача жамоа мусобақа гуруҳ босқичида “Бавария” (0:3, 0:2 ва 0:3) ва “Интер”га (0:1) мағлуб бўлганди.

4-турдан сўнг “кўк-анорранглилар” “H” гуруҳида 9 очко билан 1-ўринда бормоқда. Португалиянинг “Порту” жамоаси ҳисобида ҳам худди шунча очко мавжуд. Бельгиянинг “Антпервен” клуби эса 4 та турда ҳам очко ололмай, мусобақа билан хайрлашадиган бўлди. “Шахтёр” ҳисобида 6 очко бор. Донецкликлар плей-офф йўлланмаси учун имкониятга эга.  

Хави “Барселона”ни 2021 йилнинг ноябридан бери бошқариб келмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Европа Чемпионлар лигаси Хави

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made