Хави “Ман Сити” ҳужумчисини сотиб олмоқчи

Спорт

image

“Барселона” “Манчестер Сити” вингери Ферран Торреснинг трансфери устида ишлашда давом этмоқда. Бу ҳақда журналист-инсайдер Жерар Ромеро хабар берди.

Маълум қилинишича, испаниялик футболчи каталонияликлар билан 5 йиллик шартнома бўйича келишиб олган, белгиланган маош эса “шаҳарликлар” сафида олаётганидан камроқ миқдорда белгиланган. Клублар ўртасидаги музокаралар давом этмоқда, Келишув амалга ошиши эҳтимоли юқори. Торреснинг ўзи ҳам “Сити” раҳбариятидан “Барселона”га қўйиб юборишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, “кўк-анорранглилар”нинг жароҳат олган вингери Ансу Фати жорий йилнинг 8 декабрь куни бўлиб ўтадиган “Бавария”га қарши UEFA Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 6-тур учрашувига қадар умумий гуруҳ машғулотларига қайтиши ҳақида хабар берилган эди.

Маълумот учун, жорий мавсумда Ферран “Манчестер Сити” сафида барча турнирларда 7 та ўйин ўтказган ва 3 та гол уриб, битта голли узатмани амалга оширди.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Хави Ферран Торрес Ман Сити

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг