Хави Ла Лиганинг 2 та ўйинида “Барселона”га устозлик қила олмайди

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби бош мураббийи Хави икки ўйинга дисквалификация қилинади. Бу ҳақда Mundo Deportivo хабар берди.

17 март куни “Барселона” Ла Лиганинг 29-туридан ўрин олган ўйинда сафарда “Атлетико” билан баҳс олиб борди. 41-дақиқада Хави эпизодлардан бирига эмоционал муносабат билдирди, бунинг учун бош ҳакам Хосе Санчес Мартинесдан сариқ карточка олди. “Барселона” устози ҳакам билан баҳслашишда давом этди, бунинг учун унга иккинчи сариқ, кейин эса қизил карточка кўрсатилди.

Учрашувнинг ўзи каталонияликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Хави “Лас-Пальмас” (30 март) ва “Кадис” (13 апрель) билан Ла Лига ўйинларини ўтказиб юборади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Ла Лига Хави

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг