Хави “Барселона”дан кетадими?

Спорт

image

“Барселона” раҳбарияти испаниялик мутахассис Хавининг Каталония жамоаси бош мураббийи сифатидаги келажаги борасида бир қарорга келди. Бу ҳақда “Sport” хабар берди.

Манбага кўра, “Барселона” Хавини истеъфога чиқармайди. Мураббий жамоа билан камида 2023/2024 йилги мавсум охиригача ишлайди.

Қайд этиш жоиз, 25 январь куни Испания кубогининг чорак финал учрашувида “Атлетик” ўз майдонида “Барселона”ни қабул қилди. Билбаодаги “Сан-Мамес” стадионида бўлиб ўтган ўйин мезбонларнинг қўшимча вақтда 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Учрашувнинг асосий вақти 2:2 ҳисобида якунланди. Хави шогирдлари қўшимча вақтда икки бор гол ўтказиб юборди ва турнирдаги иштирокини якунлади. Ундан аввал эса жамоа Испания суперкубоги финалида “Реал”га имкониятни бой берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Хави

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг