Хави “Барселона”да қолиши мумкин

Спорт

image

“Барселона” бош мураббийи Хави кейинги мавсумда ҳам Каталония клубида қолиши мумкин. Бу ҳақда COPE хабар берди.

Манбага кўра, бугунги кунда “Барселона”да ҳеч ким мураббийнинг яқин орада кетишини 100 фоиз ҳал қилинган, деб ҳисобламайди. Клуб ичидагилар испаниялик мураббий янги мавсумда ҳам фаолиятини Каталонияда давом эттиришига қарши эмас.

Қайд этиш жоиз, Хави январь ойи охирида Испания чемпионатининг 22-турида “Вильярреал”га қарши ўйинда 3:5 ҳисобида мағлубиятга учраганидан сўнг кетиш қарорини эьлон қилди. Мутахассис клубга ривожланишнинг бошқа йўналиши кераклигини айтди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Барселона” ёзги ўқув-йиғин доирасида азалий рақиби Мадриднинг “Реал” клуби билан баҳс олиб бориши хабар қилинганди.

Жамоалар Америкада ўзаро тўқнаш келади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Хави

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг