Ханойни сув босди
Олам
−
27 Август 8080 1 дақиқа
Вьетнам ҳукумати мамлакатни қамраб олган ва ҳали ҳам давом этаётган “Кажики” тўфони оқибатлари ҳақида хабар берди.
Ҳукумат сайтида эълон қилинган дастлабки маълумотларга кўра, тўфон сабаб кучли ёмғир етти кишининг ҳаётига зомин бўлган, 12 мингдан ортиқ уй вайрон бўлган ёки зарар кўрган, пойтахт Ханойнинг катта қисмини сув босган.
Бундан ташқари, сув тошқини 81,5 минг гектардан ортиқ шоли плантациялари ва 4,5 минг гектар бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини вайрон қилди, 1,6 миллион киши электр энергиясидан маҳрум бўлди.
Вьетнам Бош вазири Фам Минь Тринь мамлакат вазирликлари ва идоралари раҳбарлари, йирик корпорациялар раҳбарлари ва вилоят ҳокимиятларига йўлланган жўнатмани имзолади. Ҳужжатда тўфон оқибатларига қарши курашиш бўйича кўрсатмалар рўйхати келтирилган.
Хусусан, уй-жойлар, транспорт ва тармоқ инфратузилмасини тиклаш, бедарак йўқолганларни қидириш, қишлоқ хўжалиги ташкилотларига етказилган зарарни камайтириш учун куч ва воситаларни сафарбар этиш топширилди.
Вьетнам метеорология агентлигининг прогнозларига кўра, 27 август куни кучли ёмғир давом этади, мамлакат шимоли ва шимоли-шарқидаги баъзи ҳудудларда 70 мм гача ёғингарчилик кутилмоқда.
Бундан ташқари, тўққиз хил вилоятда “тўлқинли тошқинлар ва кўчкилар” хавфи мавжуд.