Халқ банкининг уч филиалида коронавирус аниқланди
Жамият
−
13 Июль 2020 15460 1 дақиқа
Халқ банкининг учта филиали ходимларида коронавирус аниқлангани сабабли ҳозирда карантинга олинган бўлиб, ушбу банк муассасаларида хизмат кўрсатиш вақтинча тўхтатилди. Жумладан:
• Андижон вилояти Куйганёр филиалида 59 киши карантинга олинган, шундан 1 нафарида;
• Навоий вилояти Нурота филиалида барча ходимлар тест топширган, шундан 8 нафарида;
• Навоий шаҳар филиалида ҳам барча ходимлар тест топширган ва натижасини кутмоқда. Ҳозирча 1 нафар ходимда коронавирус қайд этилган.
Маълумот учун, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 13 360 нафарга етди. Ҳозиргача уларнинг 7852 нафари соғайган ва 62 нафари вафот этган.
Live
БарчасиПромис Девидни интервью чоғида ари чақиб олди
27 Сентябрь