Халқ банки раиси янги ишга ўтказилди
Жамият
−
29 Март 2019
8015Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Абдурасул Абдуллаев Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги “Ўзбекчорванасл” агентлиги бош директори лавозимига тайинланди.
Абдурасул Абдуллаев бошқа ишга ўтгани муносабати билан Халқ банки раиси лавозимидан озод этилди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ветеринария ва чорвачилик соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармони билан Давлат ветеринария қўмитаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси этиб қайта ташкил этилганди.
“Ўзбекчорванасл” агентлиги Президент фармони билан қайта ташкил этилган Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида ташкил этилганди. Агентликдан ташқари Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси ҳам тузилганди.
Абдурасул Абдуллаев 1968 йил Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида туғилган. 1991 йили Тошкент Халқ хўжалиги институтини тамомлаган. Мутахассислиги – Бухгалтерия ҳисоби, назорат ва хўжалик фаолияти тахлили.
Марказий банк Самарқанд вилояти Бош бошқармаси бошлиғи, “Ипотека-банк” АТИБ бошқаруви раиси, “Ўзсаноатқурилишбанк” ОАТБ бошқаруви раиси сифатида ишлаган. 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раиси этиб тайинланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь