Карталардан пул ечувчи фирибгарлар фош бўлди
Олам
−
18 Сентябрь 2019
6096Нур-Султон полицияси пойтахтлик шахснинг Халқ банкидаги ҳисобидан пулларни ечиб олган номаълум фирибгарлар бўйича тергов олиб бормоқда, дея хабар бермоқда Nur.kz.
Пойтахт полиция бошқармасининг маълум қилишича, фуқаро Б.Е. Есил тумани ички ишлар бўлимига мурожаат қилган. Унга кўра, фирибгарлар пулни Украина онлайн-дўконига юбориб, кейин у ердан пулни олиб қўйган.
"Ҳозирги вақтда ушбу ҳолат бўйича Нур-Султон шаҳар Есил тумани ИИБ полиция бўлимида Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 190-моддаси 2-қисмига биноан суд-тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Aйни пайтда ушбу жиноятни фош қилиш бўйича тергов ва тезкор тадбирлар олиб борилмоқда", деди ИИБ матбуот хизмати.
Шунингдек, пойтахт полицияси мамлакат банклари билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари тобора кўпайиб бораётганини қўшимча қилди.
Ўзини банк ходимлари деб таништирган фирибгарлар мижозларга карталардаги шубҳали операциялар тўғрисида хабар беради ва банк тизимидаги операцияларни бекор қилиш учун улар ИИН, тўлов картаси маълумотлари ва мобил телефонларга юборилган бир марталик СМС кодларини олиб қўяди. Махфий маълумотларни олгандан сўнг, интернет орқали кибер жиноятчилар карта ҳисобварақларидан пулни ечиб олади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15