“Халқ банки” филиали собиқ раҳбари ҳамтовоқлари билан салкам 120 млнни еб юборгани аниқланди
Жамият
−
05 Февраль 2021
11842Тошкент вилоятида фуқаролар номига истеъмол кредитлари расмийлаштириб ўзлаштирган банк филиали собиқ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
Терговга қадар текширувда АТ “Халқ банки” Дўстобод филиали собиқ раҳбари ва бошқалар 2019-2020 йилларда 6 нафар фуқаронинг хабарисиз ҳужжатларни сохталаштириб, уларнинг номига жами 119,1 млн сўм истеъмол кредитларини расмийлаштиргани аниқланган. Улар кредит маблағини ушбу фуқаролар номига очилган пластик карталарга ўтказиш орқали нақдлаштириб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан банк филиали собиқ бошқарувчиси Б.О. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 2-қисми ва 209-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси