Халқаро валюта жамғармаси Украинага 15,6 млрд доллар ажратади
Олам
−
02 Апрель 2023
3386Халқаро валюта жамғармаси Ижроия кенгаши Украина учун тўрт йилга мўлжалланган 15,6 миллиард долларлик молиялаштириш пакетини тасдиқлади. Бу ҳақда “Америка Овози” хабар берди.
“Маблағлар Россиянинг Украинага давом этаётган ҳарбий бостириб кириши муносабати билан жами 115 миллиард долларлик халқаро қўллаб-қувватлаш пакети доирасида тақдим этилади”, дейилади жамғарма хабарида.
Янги кенгайтирилган молиялаштириш дастури Украинага зудлик билан тахминан 2,7 миллиард доллар ажратиш имконини беради.
Бу Россия босқинининг бошланишидан буён Украинага берилган энг йирик кредит ва фаол ҳарбий можарода қатнашаётган мамлакат учун жамғарма томонидан тасдиқланган биринчи йирик ёрдам пакетидир.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 3 апрель куни АҚШнинг Украинага 2,6 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети эълон қилиниши мумкин. У жанг учун ҳаво кузатуви радарлари, танкга қарши ракеталар ва ёнилғи юк машиналарини ўз ичига олиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь