Халқаро террор ташкилотига қўшилган ўзбекистонлик йигит қидирувга берилди
3-саҳифа
−
16 Сентябрь 2023
12399Халқаро террорчилик ташкилоти сафига бориб қўшилган ўзбекистонлик 23 ёшли йигитга нисбатан қидирув эълон қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2000 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Ш.Х. 15 ёшида онаси ва икки синглиси ҳамроҳлигида айланма йўллар орқали Ўзбекистонни тарк этган. Яъни улар дастлаб Қозоғистон, Россия ва Украина давлатлари орқали Мисрга борган. Сўнг эса 2015 йилнинг сентябрь ойида Ш.Х. Мисрдан Туркия орқали Сурияга ўтган.
Кейинчалик Ш.Х. жанговар ҳаракатларда қатнашиш мақсадида ИШИД сафига бориб қўшилган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 244-2-моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва қидирув эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Суриядаги “Катибатул Имом ал-Бухорий” халқаро террорчилик ташкилотининг ўзбекистонлик етакчиси жанговар ҳаракатлар вақтида ўлдирилгани ҳақида хабар берилган эди. Маълум бўлишича, 2009-2010 йилларда Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида “Жиҳодчилар жамоати”ни ташкил қилиб, унга бошчилик қилган ҳамда қидирувда бўлган Б.У. Суриядаги жанговар ҳаракатлар чоғида ҳалок бўлган.
LiveБарчаси