Халқаро суд Арманистоннинг Озарбайжонга қарши асосий даъвосини кўриб чиқишни тўхтатди
Олам
−
24 Апрель 2023
5250Халқаро суд Арманистоннинг Озарбайжонга қарши асосий даъвосини кўриб чиқишни тўхтатди. Бу ҳақда бугун, 24 апрель куни Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, жорий йилнинг 21 апрелида Озарбайжон Арманистон томонидан унга қарши “Ирқий камситишнинг барча шаклларини бекор қилиш тўғрисида”ги конвенция доирасида илгари сурилган асосий даъвога дастлабки эътирозларини расман тақдим этган.
“Шу муносабат билан Халқаро суд Арманистоннинг асосий даъвосини кўриб чиқишни тўхтатди”, дейилади вазирлик баёнотида.