Халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари пул мукофотлари билан тақдирланади
Жамият
−
04 Май 2019
4239Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, халқаро олимпиадалар ғолиблари ва уларнинг ўқитувчилари энг кам ойлик иш ҳақининг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:
• 1-ўрин (олтин медаль) учун – 500, ўқитувчисига –450 баравари;
• 2-ўрин (кумуш медаль) учун – 300, ўқитувчисига –250 баравари;
• 3-ўрин (бронза медаль) учун – 200, ўқитувчисига –150 баравари;
Асосий олимпиадалар республика босқичи ғолибларининг ўқитувчилари ЭКИҲнинг қуйидаги миқдорларида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади:
• 1-ўрин учун – 50 баравари;
• 2-ўрин учун – 35 баравари;
• 3-ўрин учун – 30 баравари;
Халқаро олимпиадалар ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар ва таълим муассасаси директорларига навбатдаги ўқув йили учун директор жамғармасидан олтин, кумуш ва бронза медаллари бўйича тегишинча қўшимча 200, 175 ва 150 фоизлик устама тўланади.