Халқаро мусулмон уламолари иттифоқи Ғазо миссияси учун делегация тузди

Олам

image

Халқаро мусулмон уламолари иттифоқи (IUMS) кеча, 14 январь куни Исроил анклавга ҳарбий ҳужумини давом эттираётган бир пайтда Ғазо секторига Миср орқали кирадиган делегация йиғилганини эълон қилди. 

Қароргоҳи Қатарда жойлашган иттифоқ Бош котиби Али Муҳйиддин Ал-Қарадағий Х (собиқ Twitter)даги аккаунтида делегация Мисрнинг Рафаҳ чегара пункти орқали Ғазога киришини эълон қилди.

Унинг сўзларига кўра, IUMS Миср ва Ал-Азҳар университетининг бош имоми шайх Аҳмад ат-Тойибдан уларнинг сафарини осонлаштириш учун ёрдам сўраган.

Шунингдек, Ал-Қарадағий бир ой олдин Миср расмийларига Ғазога бориш талабини етказганини айтган ва сафарга биринчилардан бўлиб рўйхатдан ўтиш истагида эканлигини билдириб, нафақат Рафаҳга, балки тўғридан тўғри Ғазога боришга урғу берган.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг ноябрь ойида Араб ва Ислом делегацияси Ғазо масаласида Хитойга борган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

делегация Ғазо мусулмон уламолар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг