Халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик Россияда қўлга олинди

3-саҳифа

image

Бегоналарнинг автомобилини сотиб юбориб, халқаро қидирувга берилган ўзбекистонлик Россияда қўлга олинди. Бу ҳақда “Город” нашри хабар берди.

Тергов маълумотларига кўра, 2024 йилнинг июнь ойида эркак Ўзбекистон ҳудудида бўлиб, унга тегишли бўлмаган иккита автомобилни сотган. Сотувдан олинган жами сумма 14 минг долларни ташкил этган.

Шу йилнинг ноябрь ойида эркак халқаро қидирувга берилган. Декабрь ойида эса Ўзбекистондаги туман суди унга нисбатан ҳибсга олиш чораси қўллаш ҳақида сиртдан қарор чиқарган.

2025 йил январь ойида эркак Россиянинг Иркутск вилояти Нижнеилимск туманида полиция томонидан қўлга олинган.

“У 40 кун давомида ҳибсда сақлаб турилади ва ватанига экстрадиция қилиниши бўйича қарор қабул қилинади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятидаги “Жайсан” темирйўл назорат-ўтказиш нуқтасида халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганди. У Молдова ИИВ ҳузуридаги Интерпол Миллий марказий бюроси томонидан ноқонуний наркотик моддаларни ташиш айби билан қидирувга берилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг