Халқаро фан олимпиадаси ғолибларига 2 млрд дан зиёд пул мукофоти берилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий ўқув йилида халқаро фан олимпиадаларидаги ғолиблик учун 2 миллиард 686 миллион сўм пул мукофоти берилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, бу ўқув даврида халқаро олимпиадаларда 2 та олтин, 1 та кумуш ва 10 та бронза, жами 13 та медаль қўлга киритилган.

Қарорга мувофиқ, олтин медаль олган ўқувчиларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари (165 миллион сўм), устозларига эса 450 баравари (148,5 миллион сўм)да пул мукофоти берилади. Кумуш медаль учун ўқувчи БҲМнинг 300 баравари (99 миллион сўм), устози эса 250 баравар (82,5 миллион сўм) миқдорида тақдирланади. 

Шунингдек, бронза медаль учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (66 миллион сўм), устози 150 баравар (49,5 миллион сўм) пул мукофотлари билан тақдирланиши белгилаб қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

пул мукофоти Халқаро фан олимпиадаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made