Халқаро дзюдо федерацияси ҳам рус спортчилари учун “эшикларини” ёпди

Спорт

image

Россиялик дзюдочилар 2022 йилги жаҳон чемпионатида қатнашмайди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги Россия дзюдо федерацияси президенти Василий Анисимов сўзларига таяниб, маълум қилди.

“Биз жаҳон чемпионатида қатнашмаймиз. Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) қарори нафақат Россиянинг дзюдо терма жамоасига, балки барча россиялик спортчиларга тегишли”, деган Анисимов.

Қайд этиш керакки, шу йилнинг 6-13 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. 2021 йилги жаҳон чемпионатида нейтрал байроқ остида ҳаракатланган россияликлар умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллаган эди.

Маълумот учун, жорий йилнинг 28 февраль куни Халқаро олимпия қўмитаси спорт федерацияларига Украинадаги уруш туфайли россиялик ва беларуслик спортчиларнинг мусобақаларда иштирок этишига тўсқинлик қилишни тавсия қилган. Бироқ 2 март куни Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) россиялик спортчилар ташкилот байроғи остида халқаро мусобақаларда қатнаша олишини айтганди.


Мақола муаллифи

Теглар

дзюдо

Баҳолаганлар

36

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг