Украина ХОҚдан 15 нафар россиялик дзюдочини Европа чемпионатидан четлатишни талаб қилди
Спорт
−
19 Апрель
3470Украина Миллий олимпия қўмитаси Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) ва Халқаро дзюдо федерациясидан (IJF) бир қатор россиялик спортчиларни Хорватияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионатида иштирок этишдан четлатишни талаб қилди.
Украина тарафи талабномасида Мадина Таймазова, Инал Тасоев, Яго Абуладзе, Арман Адамян, Данил Лаврентиев, Махмадбек Махмадбеков, Михаил Игольников, Матвей Каниковский, Тамерлан Башаев, Глафира Борисова, Ксения Галицкая, Дали Лилуашвили ва Элила Башаев каби дзюдочилар номлари келтирилган.
Украина томони рўйхатга киритилган дзюдочиларни Украинадаги урушни қўллаб-қувватлаганликда айбламоқда.
Қайд этилишича, Украина МОҚ президенти вазифасини бажарувчи Вадим Гутцайт ва Украина ёшлар ва спорт вазири Матвей Бедний, шунингдек, Украина дзюдо федерацияси президенти Михаил Кошляк ушбу масала юзасидан ХОҚ президенти Томас Бах ва IJF раҳбари Мариус Визерга мурожаат қилган.
Маълумот учун, 25-28 апрель кунлари Хорватия пойтахти Загребда дзюдо бўйича Европа чемпионати бўлиб ўтади.
IJF Ижроия қўмитаси қарори билан Россия ва Беларусь дзюдочилари якка тартибдаги нейтрал спортчилар сифатида мусобақаларда иштирок этиши мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь