Халқаро авиақатновлар икки бараварга қисқартирилади
Local
−
08 July 2020 7431 1 minute
Ўзбекистон Республикасига коронавирус кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини қайта тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан жорий йилнинг 10 июлдан 1 августга қадар карантин чоралари кучайтирилади.
Қарорда қайд этилишича, халқаро авиақатновлар ва юк ташувлар билан боғлиқ қуйидаги янги тартиблар белгиланди:
• халқаро авиақатновлар хорижий давлатлардаги эпидемиологик вазиятни таҳлил қилган ҳолда икки бараварга қисқартирилади;
• халқаро юк ташувларни амалга оширадиган автотранспорт воситалари хайдовчилари мажбурий тартибда коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича тест топширади.
Қайд этилишича, коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистонга/Ўзбекистондан йўловчи ташиш бўйича халқаро авиаташувларни ташкил этиш тўғрисидаги Вақтинчалик тартиб тасдиқланган.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August