Хакерлар UzAuto Motors сайтига ҳужум қилди

Жамият 12529
image

Кеча, 31 май куни тунда UzAuto Motors компаниясининг расмий веб-сайтига хакерлик ҳужуми уюштирилди. Бу ҳақда компания ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали хабар берди.

Мазкур ҳужум сабабли https://uzautomotors.com сайтининг бош сахифасида носозлик юзага келди.

“Компания мутахассислари томонидан амалга оширилган тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида қисқа фурсатларда расмий веб-сайт ўз фаолиятини тиклади”, дейилади компания хабарида.

Ҳозирда сайт аввалгидай ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 872
Рейтинг: 3
t
×