ХАЭА делегацияси Тошкентга келди
Жамият
−
19 Август 2019 4045 1 дақиқа
Бугун, 19 август куни Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) бош директори ўринбосари – Ядро энергияси департаменти раҳбари Михаил Чудаков раҳбарлигидаги делегация Тошкентга келди.
Ўзбекистоннинг Австриядаги элчихонаси маълумотига кўра, ташриф дастурига Энергетика вазирлиги, Фанлар академияси, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва “Ўзатом” агентлиги раҳбарияти билан музокарлар ўтказиш киритилган.
Михаил Чудаков “Москва муҳандислик-физика институти” миллий тадқиқот ядровий университетининг Тошкент филиали ўқитувчи ва талабалари билан учрашади ва уларнинг олдида дунёда атом энергияси ривожланиши тўғрисида маъруза билан чиқиш қилади.
Бундан тақшари, Михаил Чудаков Самарқанд давлат университети ва Ўзбекистон Атом технологиялари ахборот марказида бўлади.
Live
БарчасиЎзбекистонда зилзила содир бўлди
12 Апрель
Венгрияда Орбан ҳам сайловда овоз берди
12 Апрель