Telegram
Биринчи билинг!
Олам
−
22 Июль 2019
2295Бугун, 22 июль куни Халқаро атом энергияси агентлиги Бош директори Юкия Амано 72 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ташкилот Матбуот хизмати хабар берди.
“ХАЭА котибияти чуқур қайғу билан Бош директори Юкия Аманонинг ҳаётдан кўз юмганини маълум қилади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Юкия Амано ташкилот раҳбарлигидан истеъфога чиқиш ниятида бўлган.
Шу муносабат билан ХАЭА байроғи мачтанинг ярмигача туширилади.
LiveБарчаси