Гросси Ўзбекистонга келади

Жамият

image
Гросси Курск атом электр станциясига борди north_east

Гросси Курск атом электр станциясига борди

Кеча, 17 сентябрь куни Австрия пойтахти Вена шаҳрида “Ўзатом” агентлиги директори Азим Аҳмедхўжаев ва Халқаро атом энергияси агентлиги (ХАЭА) бош директори Рафаэль Гросси ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Ўзатом” матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистон Республикасида атом энергетикасини ривожлантиришнинг  муҳим жиҳатлари, жумладан, “Ўзатом” агентлигини қайта ташкил этиш ва кам қувватли атом электр станциясини (КҚАЭС) қуриш лойиҳаси муҳокама қилинган.

“Лойиҳа бўйича дастлабки ишлар “Росатом” давлат корпорацияси билан ҳамкорликда ва ХАЭА тавсияларига тўлиқ амал қилган ҳолда бошланди. Лойиҳанинг халқаро хавфсизлик стандартларига мувофиқлигини таъминлаш уч томонлама қўллаб-қувватлаш орқали тасдиқланди”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, ХАЭА билан биргаликда ядро технологиялари, жумладан кичик модулли реакторларга бағишланган қўшма тадбирлар ўтказиш режалари кўриб чиқилган.

“Учрашувларни муваффақиятли ўтказиш ва икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида ХАЭА Бош директорининг Ўзбекистон Республикасига ташрифига фаол тайёргарлик кўрилмоқда. ХАЭА ва Ўзбекистон Республикаси халқаро стандартлар ва илғор тажрибаларга қатъий амал қилган ҳолда атом энергетикасини ривожлантириш ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни давом эттиради”, дейилади агентлик хабарида.

Маълумот учун, 2024 йил 27 майда имзоланган шартнома Россия лойиҳаси бўйича Ўзбекистоннинг Жиззах вилоятида умумий қуввати 330 МВт (ҳар бири 55 МВт 6 та реактор) бўлган атом электр станциясини қуришни назарда тутади. “Атомстроекспорт” ОАЖ (Росатом давлат корпорациясининг муҳандислик бўлими) станция қурилиши бўйича бош пудратчи ҳисобланади, шунингдек, қурилишда маҳаллий компаниялар ҳам иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзатом” агентлиги ҳузуридаги “Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси” давлат корхонаси ва “Атомстроекспорт” АЖ (АСЕ АЖ, “Росатом” давлат корпорациясининг муҳандислик бўлими) ўртасида бўлажак кам қувватли атом электр станцияси қурилиш майдончасида ишларни бошлаш тўғрисида протокол имзоланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ХАЭА “Ўзатом” Гросси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made