Хаби Алонсо фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

Спорт

image

Ҳозирда “Байер” жамоасида бош мураббий сифатида ишлаётган собиқ испаниялик футбол юлдузи Хаби Алонсо кейинги мавсумдан Англияга кўчиб ўтиши мумкин. Мутахассисга Лондоннинг “Тоттенхем” жамоаси қизиқиш билдирган. Бу ҳақда “Sky Sports” хабар берди. 

Манбага кўра, Хаби Алонсо “шпорлар” мураббийлиги учун асосий номзод ҳисобланади, чунки мураббийнинг Леверкузендаги ажойиб мавсуми лондонликлар раҳбариятининг эътиборини тортган. 

“Ливерпуль” ва “Реал” собиқ ярим ҳимоячиси 2022 йилнинг 5 октябрида Бундеслига жамоаси мураббийлигига келганди. Ўшанда жамоа чемпионатда 17-ўринни банд этганди. Ҳозирда эса “Байер” Бундеслигада 6-ўринда кетмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Байер Хаби Алонсо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made