Кепа Аризабалага “Реал”дан кетади
Спорт
−
03 Апрель
2009Мадриднинг “Реал” клуби дарвозабони Кепа Аризабалага Испанияда қолмайди ва “Челси”га қайтади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо ўз Х саҳифасида маълум қилди.
“Қироллик клуби” Андрей Лунин билан шартномани узайтирмоқчи ва Тибо Куртуанинг 2024 йилнинг ёзида қайтишини кутмоқда. Шу тариқа, испаниялик дарвозабон учун жамоада жой қолмади ва у “Реал”дан кетади.
“Реал” украиналик дарвозабон Андрей Лунин учун янги шартнома тайёрлаб қўйган. Ҳозирда клуб ва дарвозабон ўртасида янги шартнома бўйича музокаралар давом этмоқда. “Қироллик клуби” украиналик билан муросага кела олишига тўлиқ ишонмоқда.
Маълумот учун, Мадрид клуби Кепани август ойида ижарага олган эди, ўшанда Тибо Куртуа жароҳати туфайли деярли бутун мавсумни ўтказиб юбориши маълум бўлган. 29 ёшли посбон 2018 йилнинг ёзида Бильбаонинг “Атлетик” клубидан 80 миллион евро эвазига “Челси”га ўтиб, футбол тарихидаги энг қиммат дарвозабонга айланганди. Ҳозирда Кепанинг трансфер нархи 18 миллионга баҳоланмоқда.