Келес кўпригида автомобиллар ҳаракати тўхтатилди

Жамият

image

Тошкент туманидаги Келес кўприги орқали автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 4Р-4 “Тошкент – Келес – Қозоқкентсой – М39” автомобиль йўли (820 км) Сариёғоч қишлоғи шохобча автомобиль йўлида реконструкция ишлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан Келес йўли кўчаси ҳамда Юқори Кўктерак кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич (кўприк) сунъий иншоотида кеча, 23 май соат 11:00 дан таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар транспорт воситалари ҳаракати тўлиқ тўхтатилди. (суратда қизил рангда).

Ушбу йўналишда ҳаракатланадиган автомототранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик туманнинг Ҳасанбой қишлоғи ҳудудидан ўтган 4Н-699 ва 4К-702 автомобиль йўли орқали ташкил этилди (суратда кўк рангда).


Мақола муаллифи

Теглар

Келес

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар