Келдиёрова халқаро турнирда совриндор бўлди

Спорт

image

Айни кунларда Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида дзюдо бўйича “Мастерс” сериясига кирувчи мусобақа бўлиб ўтмоқда. Аёллар ўртасида баҳсларга киришган ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова бронза медали соҳибига айланди.

Келдиёрова 3-ўрин учун кечган баҳсда буюк британиялик Челси Жайлсни 45 сония ичида мағлуб этди. Ушбу ғалаба Келдиёровага жаҳон ва Олимпиада рейтинги учун 900 очкони келтирди.

Бу ўзбекистонлик дзюдочининг “Мастерс” сериясига кирувчи мусобақадаги дастлабки соврини эмас. Бунгача Келдиёрова 2019 йил Хитой мезбонлик қилган “Мастерс” мусобақасида ҳам совриндор бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, Келдиёрова март ойида Тбилиси шаҳрида ўтказилган “Катта дубулға” мусобақасида ҳам ғолиб чиққанди. У финалнинг 40-сониясида рақибини иппон баҳоси эвазига мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Келдиёрова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг