Келдиёрова халқаро турнирда ғолиб бўлди

Спорт

image

Грузия пойтахти Тбилиси шаҳри мезбонлик қилаётган дзюдо бўйича “Катта дубулға” мусобақасида финалга йўл олган ўзбекистонлик Диёра Келдиёрова ҳал қилувчи баҳсда Олимпиада чемпиони косоволик Дистрия Красничига қарши татамига чиқди.

Турнирнинг -52 кг вазн тоифасидаги беллашувларида иштирок этаётган Келдиёрова финалнинг 40-сониясида рақибини иппон баҳоси эвазига мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритди.

Мазкур ғалаба ўзбекистонлик спортчига олтин медаль билан бирга қимматли 1000 рейтинг очкосини ҳам тақдим этди. 

Тбилиси турнирида яна бир қатор Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда. 25-26 март кунги дастурларда кўпгина ўзбекистонлик спортчилар медаллар учун татамига чиқади.


Мақола муаллифи

Теглар

Келдиёрова халқаро турнир

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг