Келажакда Россия билан қуролсизланиш бўйича келишувларга муҳтожмиз – Шольц
Олам
−
18 Июль
6579Ғарбнинг Россия билан яқин келажакдаги муносабатлари чеклаш сиёсати билан белгиланади. Узоқ муддатга Россия билан қуролсизланиш бўйича шартномаларни қайта тузиш керак. Бу ҳақда Германия канцлери Олаф Шольц 17 июль куни APD телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Қилаётган ҳар бир ишимиз етакчи жаҳон кучлари ўртасида қурол назорати ҳақида гаплашадиган вақт яна келишига олиб келиши керак, ҳатто бу вақт ҳали жуда узоқда бўлса ҳам”, дейди Олаф Шольц.
Унинг сўзларига кўра, Россия қуролсизланиш бўйича барча келишувлардан чиқди ва бунинг учун жавоб бериши керак.
“Шунинг учун биз шунчалик кучли бўлишимиз керакки, ҳеч ким бизга ҳужум қилмасин”, деб тушунтирди канцлер.
Шунингдек, у интервьюда 2025 йил учун Германия федерал бюджети мавзусига тўхталди. 17 июль куни ҳужжат лойиҳасини кўриб чиққан “Reuters” агентлиги Украинани ҳарбий қўллаб-қувватлашга сарфланадиган харажатларни икки баравар - 8 дан 4 миллиард еврогача қисқартиришни кўзда тутаётганини ёзган.
Азизбек Эшмаматов
LiveБарчаси