Келаси йил “Реал” “ПСЖ” футболчисини сотиб олмоқчи

Спорт 1032
image

Келаси йил ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе ёзги трансферлар вақтида Мадриднинг “Реал” жамоасига ўтиши мумкин.

Бу сафар “Реал” Президенти Флорентино Перес Мбаппени жамоага олиб келиш учун бор имкониятини ишга солишга тайёр.

Мбаппе жорий мавсум Лига 1 нинг 4 та ўйинида майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.

Маълумот учун, Килиан Мбаппе 1998 йил 20 декабрда Франциянинг Бонди шаҳрида туғилган.

Унинг отаси Уилфрид, камерунлик бўлиб, Бонди футбол мактабида мураббий бўлиб ишлаган. Онаси Файза Жазоир муҳожирларининг авлодидан. Профессионал қўл тўпи ўйинчиси бўлган. 
 

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 29
Рейтинг: 3.1
t
×