Каземиро тишидаги муаммо сабаб Бразилияга ёрдам беролмайди

Спорт

image

“Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Каземиро 2022 йилги Жаҳон чемпионати саралаш босқичида Бразилияга ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда Бразилия Футбол Конфедерацияси (CBF) хабар берди.

“Биз тиббий кўрикдан кейинги маълумотларни кўриб чиқдик. Каземиронинг ақл тиши яллиғланган. Футболчига келгуси беш кун ичида стресссиз ҳаракат қилиш тавсия қилинди”, дейди Бразилия терма жамоаси шифокори Родриго Ласмар.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 саралаши доирасида Бразилия терма жамоаси жорий йилнинг 8 октябрь куни Венесуэла, 11 октябрда Колумбия, 15 октябрда эса Уругвай терма жамоаси билан баҳс олиб боради. Ҳозирда, Тите шогирдлари 8 ўйиннинг барчасида ғалаба қозонган ҳолда 1-ўринда бормоқда.

Маълумот учун, Каземиро 2021-2022 йилги мавсумда Испания Ла лигасининг 7 ўйинида майдонга тушиб, битта голли узатмани амалга оширган.


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия ЖЧ-2022 Каземиро Тите

Баҳолаганлар

12

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг