Катта тезликда ҳаракатланган Range Rover ЙТҲ содир этди. Қурбон бор

3-саҳифа

image

Бугун, 10 октябрь куни Самарқанд вилоятида руль бошқарувини йўқотган Range Rover автомобили Lacetti Optra русумли машинага урилиши оқибатида ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат соат 01:00 ларда Самарқанд шаҳар “Зулфия” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Буюк Ипак йўли кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи Range Rover русумли автомобилини Буюк Ипак йўли кўчаси бўйлаб юқори тезликда бошқариб келиб, эътиборсизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотиб ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган Lacetti Optra русумли автомобилини орқа томонидан уриб юбориб, тўхтай олмасдан шу йўналишда йўл четида тўхтаб турган Damas русумли автомобилга келиб урилиб, ЙТҲ содир этган.

Оқибатда Lacetti Optra русумли автомобиль ҳайдовчиси тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилояти Ғузор туманида Labo ва Mersedes-Benz тўқнашиб кетиши оқибатида 2 киши вафот этганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Range Rover

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг