Катта магистрал йўллари бўйида масжидлар қурилади

Жамият

image

Ўзбекистоннинг катта магистрал йўллари бўйида масжидлар қурилиш ишлари амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Тошкент – Термиз — М-39 автомагистрал йўлининг Жиззах вилояти Пахтакор тумани “Буюк ипак йўли” қишлоғи ҳудудидан ўтувчи катта магистрал йўл ёқасидаги 70 сотих ер майдонида жоме масжиди қурилади.

Шунингдек, Тошкент – Андижон – Фарғона – Наманган — А-373 халқаро автомобил йўлининг Ангрен шаҳар “Ёшлик” маҳалласи ҳудудидан ўтувчи катта магистрал йўл ёқасидаги 70 сотих ер майдонида барча қулайликларга эга бўлган иккита замонавий йўловчи жоме масжидлари қурилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Масжид

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг