Катта карвон йўлга чиқди
Спорт
−
09 Март 2019
6269Ўзбекистон Суперлигасининг бу мавсумига старт берилди. Кеча 8 март куни мавсумнинг илк ўйини Навоийда ўтказилди. Биринчи тур доирасида мезбон “Қизилқум” водийнинг “Андижон” клубини қабул қилди.
Илк расмий ўйин бўлганлиги учун томонлар бироз эҳтиёткорлик билан ўйинни олиб боришди. Ўтган мавсумни про-лигада ўтказган андижонликлар дебютант бўлишларига қарамасдан майдон эгалирига муносиб рақобат тақдим этишди ва ўйинда биринчи бўлиб ҳисобни очишди. Мавсумнинг илк голига Ойбек Қиличев муаллифлик қилди.
Шундан сўнг мезбонлар катта куч билан олдинга ташланишди ва иккинчи таймнинг 72 дақиқасида Шерали Жўраев мувозанатни тиклаб қўйди. Қолган дақиқалар давомида ҳисоб бошқа ўзгармади. “Қизилқум” – “Андижон 1:1.
Бугун биринчи тур ўйинлари давом эттирилади. Самарқандда “Динамо” Қаршининг “Насаф” жамоасини қабул қилса, Олмалиқ шаҳрида маҳаллий “АГМК” “Бухоро”ни меҳмон қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь