Катанец ёнимизда бўлмаса ҳам, унинг талабларини бажаришга ҳаракат қиламиз – Машарипов
Спорт
−
08 Октябрь
9555Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Эроннинг “Истиқлол” клуби аъзоси Жалолиддин Машарипов Жаҳон чемпионати саралаши 3-босқич ўйинлари олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Ким билан ўйнашимиздан қатъи назар керакли натижани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Эрон терма жамоасини ҳеч қачон кучсиз деб бўлмайди, лекин ҳозирда улар Ўзбекистонни жуда қаттиқ ҳурмат қилади”, дейди Машарипов.
Машарипов терма устози Сречко Катанецнинг бўлажак ўйинларида шогирдларига ёрдам бера олмаслиги билан боғлиқ ҳолатга ҳам изоҳ берди.
“Мураббий билан биринчи марта бундай вазият содир бўлмаяпти. Баъзида Катанецнинг соғлигида муаммолар кузатилиб туради. Бу мураббий билан 3 йилдан бери бирга ишлаяпмиз, шунинг учун ҳам у биздан нима хоҳлаётганини яхши биламиз. Катанец ёнимизда бўлмаса ҳам, унинг талабларини бажаришга ҳаракат қиламиз. Катанецнинг ўйин услуби бизга сингиб бўлган, шунинг учун мен терма жамоага бошқа мураббий олиб келиш керак деган фикрга қаршиман, чунки ҳозирда олдин ютолмаган рақибларимизга қарши бемалол ўйнай оляпмиз”, дейди Машарипов.
Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаши 3-босқич доирасида кетма-кет 2 та ўйинни Тошкентда ўтказади. “Оқ бўрилар” 10 октябрь куни Эрон билан, 15 октябрь куни БАА билан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Катанец соғлигидаги муаммолар туфайли бўлажак ўйинларда терма жамоага ёрдам бера олмаслиги хабар қилинганди.
LiveБарчаси